Қўмита ахборотига кўра, 2022 йилнинг 1 апрель ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси сони 35,4 миллион кишини ташкил этмоқда.
Қайд этилишича, йил бошидан буён доимий аҳолининг ўсиш суръати 0,5 фоизга ошган.
Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мамлакат аҳолиси йил бошидан буён ҳар ойда ўртача 54,2 минг кишига кўпайган.
2022 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,8 минг кишига кўпаймоқда, дейилади хабарда.
Бундан олдин ҳудудлар бўйича 1 квадрат километр ер майдонига қанча аҳоли тўғри келиши айтилганди.















