Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов Европа иттифоқи элчиси Шарлотта Адриан билан учрашув ўтказди.
“Учрашувда келгусида ҳамкорликда амалга ошириладиган лойиҳалар ҳақида атрофлича гаплашиб олдик.
Ўйлайманки, Европа иттифоқи давлатлари билан ҳамкорлик алоқалари Масс-медиа фонди учун яхши натижа беради”, дея фикр билдирди Комил Алламжонов.











