Ғолибларнинг атиги 24 фоизи суҳбатга чақирилган...

DV Lottery дастурида сўнгги беш йилда АҚШга 50 минг фуқароси иммиграция қилган давлатлардан ташқари барча давлатлар фуқаролари, жумладан, ўзбекистонликлар ҳам қатнаша олади. Ҳар йили лотереяда иштирок этганлар орасидан дунё бўйлаб 55 минг киши танлаб олинади. Грин-карта эгалари тасодифий танланади. Бериладиган визалар мамлакат ва минтақа бўйича чекланган. Ҳеч қайси мамлакатга умумий «грин-карта»нинг 7 фоизидан ортиғи берилмайди.

2022 йилда эса 6001 нафар Ўзбекистон фуқароси DV дастури ғолиби бўлган. Яъни шунча ҳамюртимиз АҚШ визаси учун талабгорлик қилмоқда. Бироқ ҳозирга қадар уларнинг 1431 нафаригина суҳбатга чақирилган. Бу жами ғолибларнинг 24 фоизини ташкил қилади.

“Агар иш шу тезликда кетса, октябргача ариза (кейс) рақами катта бўлган талабгорлар суҳбатга чақирилмаслиги, натижада у DV Lottery дастурида ғолиб бўлганига қарамай грин-карта ололмаслиги мумкин”, демоқда Kun.uz билан суҳбатда грин-карта ютган ўзбекистонликлардан бири.

Турли миллат вакиллари учун иммиграциявий виза статистикаси (Diversity Visas Statistics) платформасидан скриншот

Маълум бўлишича, ҳозиргача 1431 кишидан фақат 1063 нафари май ойига қадар суҳбатга чақирилган. 368 нафар талабгор учун эса суҳбат куни белгиланган бўлиб, улар май ойида виза бериш масаласи ҳал бўладиган суҳбатга кириши кутилмоқда.

Суҳбатдан ўтган ўзбекистонликларнинг 567 нафаригагина виза берилган бўлса, 177 нафарининг ҳужжатлари камчиликлар ва бошқа сабабларга кўра элчихонада шубҳа уйғотгани учун маъмурий текширишга юборилган. 194 нафар талабгор виза масаласи кўриб чиқиш жараёни ва суҳбатга номаълум сабабларга кўра кела олмаган, DV-2022 дастури ғолиби бўлган 125 кишининг виза ололмаслиги маълум бўлиб улгурган, чунки суҳбатдан сўнг уларга виза бериш рад этилган.

АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси томонидан 2021 йилнинг октябр ойидан 2022 йилнинг феврал ойигача берилган иммиграцион ва ноиммиграцион визалар статистикаси

Шу ўринда қайд этиш керакки, қоидага кўра DV-2022 ғолибларини суҳбатга чақириш 2021 йилнинг октябридан бошланган. Бироқ АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси 2021 йил 10 октябридан 2022 йилнинг 31 январигача бирорта ҳам номзодни суҳбатга чақирмаган. Бунга пандемия билан боғлиқ вазият сабаб қилиб кўрсатилган. Ваҳоланки 4 ой мобайнида элчихона томонидан 3466 нафар иммиграцион ва DV-2022 дастурига алоқаси бўлмаган бошқа ноиммиграцион визалар