Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лондон суди Ассанжни АҚШга экстрадиция қилишга рухсат берди
АҚШда журналист 175 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Лондондаги Вестминстер магистрат суди WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанжни АҚШга экстрадиция қилишга рухсат берди. Агар Буюк Британия ички ишлар вазири Прити Пател уни АҚШга экстрадиция қилишга қарор қиладиган бўлса, Ассанжнинг адвокатлари Лондон юқори судига апелляция бериш имкониятига эга бўлади.
WikiLeaks асосчиси 2012 йил июнида Эквадорнинг Лондондаги элчихонаси ҳудудидан бошпана топганди. Эквадор 2019 йилда уни дипломатик бошпанадан маҳрум қилди ва Жулиан Ассанж қўлга олинди.
2021 йил январда суд Ассанж ўз жонига қасд қилишга мойиллиги боис уни АҚШга экстрадиция қилишни тақиқлади, бироқ кейинроқ Англия ва Уэлс апелляция суди бу тақиқни бекор қилди. Журналист қамоқхонада инсултни бошдан кечирди.
АҚШда журналист махфий маълумотларни ошкор этишда айбланмоқда, у 175 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Мавзуга оид
21:29 / 01.10.2024
Жулиан Ассанж: «Мен журналистикада ўзимни айбдор деб тан олишга мажбур бўлдим»
00:06 / 26.09.2024
Жулиан Ассанж озод этилганидан бери илк бор омма олдида чиқиш қилади
09:14 / 26.06.2024
Wikeleaks асосчиси Ассанж АҚШ суди томонидан озод қилинди
08:52 / 25.06.2024