Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Биринчи навбатда боболаримиз тарихини ўрганишимиз керак» – Президент Амир Темурнинг жанг маҳорати ҳақида гапирди
Президент Шавкат Мирзиёев янги ташкил этилган Кўкдала тумани фаоллари билан учрашувда Қашқадарё фарзанди ва бутун Ўзбекистон фахри бўлган соҳибқирон Амир Темурнинг ҳарбий стратегияси ҳақида гапириб ўтди.
«Кабинетимда озгина бўш вақтим бўлса, китоб ўқишга ҳаракат қиламан. Савол туғилади, биз нима учун Амир Темур бобомизнинг мудофаа меросини илмий асослар билан ўрганмаймиз?
Соҳибқироннинг Тўхтамишхон билан жангини ўқиб чиқдим. Буюк саркардамиз қандай ғалаба қозонгани менга жуда қизиқ эди. Тўхтамиш ҳам осонликча ютқазмаган экан, бунда Амир Темур бобомизнинг юксак ҳарбий тактика ва стратегияси, довюраклиги иш берган. Ўзимга ҳам ёзволдим, Амир Темур бобомиз жангда 7 та усулни қўллаган экан.
Тўхтамишхон ҳам оддий рақиб бўлмаган, жуда катта ва моҳир қўшини бўлган. Бу жанг тактикасини ўргандим ва мутасаддилардан сўрадим: кимдир биздан мана шу жанглардаги стратегияни ўрганганми? Йўқ, ўрганмаган.
Ҳаммасига топшириқ бердим — биз биринчи навбатда ўзимизнинг боболаримиз тарихини ўрганишимиз керак. Афсуски биз кўп йиллар бошқалар тарихини, бизга алоқаси бўлмаган жангларни ўргандик.
Сиз қашқадарёликлар англаб етишингиз керак – шундай улуғ инсон сизларнинг бевосита аждодингиз», – деди президент.
Мавзуга оид
15:31 / 29.11.2025
Қашқадарё воҳасида 2300 йиллик қалъа-шаҳар қолдиқлари топилди
08:10 / 17.11.2025
Қашқадарё ва Самарқандда ноқонуний олтин савдоси фош этилди
08:22 / 14.11.2025
Қашқадарёда фуқаронинг уйидан 20 килодан ортиқ марихуана мусодара қилинди
16:16 / 11.11.2025