Қўмита хабарига кўра, 2022 йилнинг 1 апрель ҳолатига республиканинг демографик кўрсаткичлари статистик рақамларда қуйидагича кўриниш олди:
аҳоли сони – 35,4 млн киши, аёллар сони – 17,6 млн киши, эркаклар сони – 17,8 млн киши.
- шаҳарда яшовчилар – 18 млн киши, қишлоқда яшовчилар – 17,4 млн киши;
- туғилиш сони – 203,7 минг киши, ўлимлар сони – 40,4 минг киши;
- никоҳлар сони – 57,9 мингта, ажримлар сони – 12,2 мингта;
- ташқи миграция: кўчиб келган – 0,4 минг киши, кўчиб кетган – 1,2 минг киши.








