Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Иномарка»лар асосан қайси давлатлардан олиб келинаётгани маълум қилинди
Ўзбекистон асосан қайси давлатлардан енгил автомобил импорт қилгани маълум бўлди. Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар билан чиқди.
Қўмита маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон 21 та хорижий давлатлардан енгил автомобиллар импорт қилган.
3 ойда Ўзбекистон енгил автомобилларни энг кўп импорт қилган давлатлар орасида Хитой етакчилик қиляпти – 4482 та машина. Кейинги ўринлардан мос равишда 2101 та ва 1019 та «иномарка» олиб келинган Корея ҳамда Қозоғистон жой олди.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:
- Россия – 741 та;
- АҚШ – 70 та;
- Япония – 27 та;
- Германия – 23 та;
- Таиланд – 10 та;
- БАА – 9 та;
- Ҳонгконг – 7 та.
Бундан олдин Ўзбекистонга енгил автомобиллар импорти 2,7 баробарга ошгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
08:48
Қумга бой Саудия нега қум импорт қилмоқда?
19:22 / 14.06.2026
Ишлаб чиқарилганига 30 йилдан ошган автомобиллар эгалари экологик компенсация тўлаши мумкин
18:45 / 12.06.2026
Кундалик саёҳат учун энг яхши автомобил номи эълон қилинди
17:38 / 09.06.2026