Ўзбекистон | 08:14 / 30.04.2022
6462
2 дақиқада ўқилади

Дмитрий Ли Истиқболли лойиҳалар агентлиги директори этиб тайинланди

Фото: Ўзбекистон Шахмат федерацияси матбуот хизмати

Дмитрий Ли Истиқболли лойиҳалар агентлиги директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Президент фармони билан президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги этиб қайта ташкил этилди.

Криптоактивлар айланмаси соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, криптоактивлар айланмаси соҳасида инвесторларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш агентликнинг устувор вазифалари ва фаолият йўналишларидан этиб белгиланди.

Дмитрий Ли меҳнат фаолиятини халқ таълим тизими таъминоти соҳасида бошлаган, кейинчалик машинасозлик ва металлургия соҳасида турли раҳбарлик лавозимларини эгаллаб келган.

2017 йил август ойидан 2019 йил январ ойигача Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигида директорнинг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келган. 2018 йил июнь ойида Дмитрий Ли Ўзбекистон шахмат федерацияси раҳбарига айланган.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2019 йил 9 январь куни имзоланган тегишли фармонга кўра, Дмитрий Ли Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори лавозимига тайинланганди.

Мавзуга оид