1 июлдан бонд омборлари ташкил қилишга рухсат берилмоқда. Хўш, бу ўзи қанақа омбор, уни кимлар оча олади, бу янгиликнинг нарх-навога таъсири қанақа бўлади? Kun.uz саволларига Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги бошқарма бошлиғи Комронбек Муҳаммадиев жавоб берди.

Ўзбекистонда 2026 йил 1 июлдан эътиборан икки йиллик ҳуқуқий эксперимент бошланади: янги турдаги эркин омбор – бонд омборлари ташкил этишга рухсат берилмоқда.

Бонд омборлари – жисмоний шахсларга шахсий эҳтиёжлари учун сотиладиган импорт товарларни вақтинча сақлаш учун мўлжалланган. У ердаги товарлар фақат маркетплейслар орқали сотилади.

Бонд омборига жойланадиган товарлар икки гуруҳга ажратилган. Биринчи гуруҳдаги товарлар: смартфон, ноутбук, планшет ва бошқа айрим ярим электроника товарлари жўнатмалар декларацияси асосида жисмоний шахсларга чиқарилганда, божсиз олиб кириш нормалари татбиқ этилмайди ва амалдаги божхона тўловлари ўрнига уларнинг сотиш қийматидан 5 фоиз ягона божхона тўлови ундирилади. ҚҚС ундирилмайди.

Иккинчи гуруҳ товарларга халқаро миқёсда бренд бўлмаган кийим-кечак ва пойабзаллар киради. Уларни сотишда ҚҚС ва 3 фоиз божхона божи ундирилади.

Комронбек Муҳаммадиевнинг сўзларига кўра, бу тартиб электрон тижорат соҳасини ривожлантириш ва яширин иқтисодиётни қисқартириш имконини беради.

Бонд омборлари фаолияти Ўзбекистонда биринчи марта эксперимент тариқасида йўлга қўйиляпти. Бонд омборлари нима, у ерга товарлар қандай жойлаштирилади ва божлар қандай бўлади?

— Электрон тижорат соҳаси Ўзбекистонда жадал ривожланяпти, лекин чакана савдода улуши ҳозирги кунда ҳам дунёдаги ўртача кўрсаткичлар бўйича барибир паст. Бизда электрон тижорат улуши салкам 5 фоизни ташкил этади, дунёдаги ўртача кўрсаткич эса 15-20 фоиз.

Иккинчи масала, ҳаммамиз ҳозир кўриб турибмиз, барча давлат органлари бирлашиб, хуфиёна иқтисодиётга қарши курашишни асосий мақсад деб белгилаб қўйган. Шу мақсадни бажариш борасида бизга вазифа қўйилди. Бонд омборлари орқали товарларни, яъни электрон савдо платформалари, оддий қилиб айтганда маркетплейслар орқали сотишни йўлга қўйиш. Бундан асосий мақсад нима? Биринчидан, очиқ-ойдин айтиш керак, ҳар хил йўллар билан – карго деймизми ё курер жўнатмалари орқалими – тадбиркорлар товарларни олиб кириб келяпти. Ва бунинг натижасида кўпгина айланма, пул маблағлари кулранг зонада қоляпти. Бонд омборлари орқали эса тадбиркор чет элдан товарларни импорт қилаётганда,