Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёда 13 килограмм гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётган шахс ушланди
Гиёҳванд моддаларни сақлаб келаётган шахснинг ҳовлисида агротехник ишлов берилган наша ўсимлиги ва электрон тарози ҳам борлиги аниқланган.
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ
Сирдарё вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, Сирдарё вилоят ИИБ ЖҚБ ҳамда ДХХ Сирдарё вилоят бошқармаси тезкор вакиллари билан ҳамкорликда Сирдарё тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда Сирдарё тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 йўлидан ҳаракатланиб келаётган Оқолтин туманида яшовчи, А.Ф. бошқарувидаги Lacetti машинаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилган. Текшириш жараёнида машинанинг олд ўриндиғи таг қисмида 111 грамм марихуана гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Дастлабки суриштирувда А.Ф. мазкур марихуана гиёҳвандлик моддасини Сайхунобод туманида яшовчи фуқаро С.Ш. дан 2 миллион сўмга сотиб олганлиги аниқланган.
Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, С.Ш.нинг хонадони холислар иштирокида текширилганда, у ердан гугурт қутилари ва целлофан пакетчаларга солинган гашиш, марихуана ва унинг уруғлари, электрон тарози, хонадон ертўласидан 2 та полиэтилен қопга жойланган марихуана топилган. Бундан ташқари, 8 туп, узунлиги 5-10 см бўлган агротехник ишлов берилган наша гиёҳвандлик ўсимликлари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Қайд этилишича, тезкор тадбир давомида жами 13 килограмм 879 грамм марихуана ва 1,68 грамм гашиш гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида олинган. Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
22:59 / 05.05.2026
"Синглимни хўрлашган": Сирдарёдаги мудҳиш қотиллик ҳақида репортаж
19:28 / 01.05.2026
Сирдарёда қотилликда гумонланаётган аёл қамоққа олинди
14:14 / 23.03.2026
Сирдарёда 2 нафар МИБ ходими пора билан қўлга олинди
20:00 / 14.03.2026