Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Украина ёки Буюк Британияга қарши ядровий зарба берилиши эҳтимолини рад этди
Таъкидланишича, Россия «ядровий урушда ғолиблар бўлмайди» деган тамойилга риоя қилади.
Россия ташқи ишлар вазирлиги вакили Алексей Зайцев Россия Украинага қарши ядро қуролидан фойдаланмаслигини билдирди.
Унинг сўзларига кўра, ядро қуролидан фойдаланиш Украинадаги ҳарбий операция вазифаларига кирмайди.
«Ядро қуролидан фойдаланиш сценарийлари Россиянинг доктринавий ҳужжатларида аниқ ёзиб қўйилган»,— деди Зайцев.
Унинг қўшимча қилишича, Россия «ядровий урушда ғолиблар бўлмайди» деган тамойилга риоя қилади.
Шунингдек, Алексей Зайцев Буюк Британияга ядровий зарба берилиши эҳтимоли ҳақидаги муҳокамаларни бемаъни деб атади.
«Саволингизни Британия ҳамжамиятининг эътиборини Украинада юз бераётган воқеалардан муҳокама қилишнинг ўзи бемаъни бўлган масалага қаратишга уриниш деб тушундим»,— деди у журналистнинг бу ҳақдаги саволига жавобан.
Аввалроқ журналист Дмитрий Киселев «Россия-1» эфирида битта «Сармат» ракетаси ёки «Посейдон» «Британияни денгиз тубига ғарқ қилиши»ни айтганди.
Мавзуга оид
09:35
МАКС авиакосмик кўргазмаси яна бир йилга қолдирилди
16:23 / 11.06.2026
Арманистон ҳукумати геосиёсий курсини ўзгартириш учун халқдан мандат олди — сиёсатшунослар
14:20 / 11.06.2026
Россиядан кетган фуқароларнинг мол-мулки хатланиши мумкин
18:53 / 10.06.2026