Табиий офат натижасида Сўх туманининг “Малбут”, “Девайрон” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи “Девайрон” сой ўзанига сел оқими сиғмай қолган.
Натижада “Сўх-Риштон” автомобил йўлининг қатнов қисмига лойқа ва турли тоғ жинслари оқиб келган.
Сел сувлари Малбут қишлоғидаги хонадонларнинг ертўла, қўшимча бино ва томорқаларига кирган.
Ҳозирда махсус техникалар ёрдамида сел оқими оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.














