Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга балиқ асосан Россиядан олиб келинмоқда
3 ойда 2,2 минг тонна балиқ ва денгиз маҳсулотлари импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Қўмита хабарига кўра, 2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонга 21та хорижий давлатдан қиймати 3,7 млн АҚШ долларига тенг бўлган 2,2 минг тонна балиқ ва денгиз маҳсулотлари импорт қилинган.
Қайд этилишича, балиқ ва денгиз маҳсулотлари импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 752 тоннага ошган.
2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон энг кўп балиқ ва денгиз маҳсулотларини импорт қилган давлатлар орасида Россия етакчилик қилмоқда – 980 тонна.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
- Вьетнам – 541 тонна;
- Литва – 254,3 тонна;
- Қозоғистон – 250,4 тонна;
- Норвегия – 117 тонна;
- Латвия – 19,5 тонна;
- Франция – 1,9 тонна.
Мавзуга оид
00:26
Қозоғистон-Россия чегарасида автомобиллардан иборат кўп километрли тирбандлик юзага келди
08:40 / 06.06.2026
Кремлда Путин ва Шрёдер ўртасида учрашув бўлиб ўтди
22:29 / 05.06.2026
Россия яна урушни танлади — Зеленский Путинга жавоб берди
20:55 / 05.06.2026