Вариантли тестлар билан ҳақиқий билим даражасини аниқлаб бўладими?
Kun.uz Ўзбекистонда саралаш имтиҳонларида энг кўп ишлатиладиган вариантли тестлар талабгорлар билимини аниқлаб беришда қай даражада самарали экани ҳақида PISA халқаро тадқиқоти асосчиси Андреас Шляйхердан жавоб олди.
Ўзбекистонда аксар ҳолатларда билим даражасини аниқлаб берувчи катта синовлар: ОТМларга кириш имтиҳонлари, ўқитувчилар учун аттестациялар вариантли тест кўринишида ўтказилади. Бу синалувчининг ҳақиқий потенциалини аниқлаб бериш учун етарлими? Kun.uz мухбири ўтган ой Ўзбекистонга ташриф буюрган PISA халқаро тадқиқоти асосчиси Андреас Шляйхердан бу саволга жавоб олди.
“Кўп танловли тестлар жуда самарали: сиз қисқа вақт ичида жуда кўп саволлар беришингиз мумкин ва баҳолаш ҳам осон. Лекин улар кўпинча салоҳиятни намоён қила олмайди. Вариантли тестлар сиз ҳақиқатда кўрмоқчи бўлган фикрлаш ва мулоҳаза юритиш қобилиятларини аниқлаб беролмайди. Лекин агар сиз тўғри жавоб олишни истасангиз, буни қўллашингиз мумкин.
Агар сиз талабгорни ҳақиқатан баҳолашни истасангиз, ижодий фикрлай олиши, бу билимларни ҳаётда қўллай олишини исботловчи вазифаларни беришингиз керак. Ва шунинг учун, сифатли баҳолаш бир қатор вазифаларни ўз ичига олади”, деди Андреас Шляйхер.
PISA асосчисининг қайд этишича, билимни синаётганда вариантли тестлар бирор мақсадга ва натижага олиб бориши мумкин. Аммо ҳақиқатан ҳам юқори самарадорликка эришиш учун янада илғор баҳолаш усулларини кўриб чиқиш керак. Бугунги кунда технология бунинг учун жуда кўп имкониятларни очиб беради.
Агар PISA тестлари мисол қилинса, тадқиқотда ўқувчилардан маълум билимларни эслаб қолганини сўрашдан кўра уларга бу билимлар орқали олган тажрибаларини виртуал лабораторияда қўллаб кўришга рухсат берилади.
“Шунинг учун менимча, технология баҳолашни янада реалроқ қилиши ва ишончлиликка кўпроқ эътибор бериши лозим. Мен бу йўлнинг келажагига ишонаман. Албатта, ҳар доим баҳсли вазиятлар бўлади. Самарадорлик билан ҳақиқийликни мувозанатлаштириш керак бўлади.
Баъзи мураккаб тестлар баландроқ балл беришни талаб қилади, баъзида ижодий фикрлаш қобилиятларини баҳолашда ноаниқлик мавжуд ҳолатлар бўлади. Шунинг учун биз бу ноаниқлик билан яшашни ўрганишимиз ва баҳолашни янада реалроқ қилишга ҳаракат қилишимиз керак. Келажакда эса баҳолаш ўқув жараёнига кўпроқ интеграциялашиб боравериши керак”, деди Андреас Шляхер.
Давлат тест маркази директори Мажид Каримов ўтган йили Kun.uz’га берган интервьюсида Ўзбекистонда ОТМларга тестлар орқали абитуриентларни саралаш вақтинчалик экани, бора-бора бу тизим ўзгариши мумкинлиги ҳақида фикр билдирганди.
“Тестни ҳар бир баҳоланувчининг билимини аниқлаб беришнинг энг яхши усули деб ҳам айта олмайман. Ҳозирги вақтда тест – бизда ўқувчиларнинг сони кўплиги сабабли уларни қисқа вақтда АКТ орқали саралаш учун восита. Лекин агар вазият яхши бўлиб турса, ОТМларнинг ўзи ўқувчиларнинг аттестатидаги баҳосига қараб абитуриентларни саралаб олиши мумкин бўлади”, деганди Мажид Каримов.
Эслатиб ўтамиз, PISA 15 ёшли ўқувчиларнинг ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлардан саводхонлик даражасини баҳолашга йўналтирилган халқаро тадқиқот бўлиб, унда 90 га яқин давлатлар иштирок этади. Ўзбекистон жорий йил бу нуфузли халқаро тадқиқотларда илк бор иштирок этмоқда.
PISA тадқиқотлари ҳар бир мамлакатга ўзининг кучли ва заиф томонларини дунё таълим тизими билан қиёслаш имконини беради. Шунингдек, хорижий инвестицияларни жалб этади, яъни инвесторлар мамлакатда билимли, малакали кадрлар борми, деган саволга бу тадқиқот натижалари орқали жавоб топади.
Тавсия этамиз
Киевга яна зарба берилди. Қурбонлар бор
Жаҳон | 13:57 / 23.03.2025
Янги “иномарка”лар савдоси 2 баробардан кўпроққа камайиб кетди
Иқтисодиёт | 10:04 / 23.03.2025
Яна учта муҳим ўйин. Ўзбекистонга мундиалга чиқиш учун қандай натижалар керак?
Спорт | 17:29 / 22.03.2025
“Ҳайдовчиларнинг манфаати энг охирги ўринда бўлиши керак” – тезлик “чегирмаси”нинг оширилиши эътирозга сабаб бўлмоқда
Ўзбекистон | 10:45 / 22.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россия Донецк, Луҳанск, Запорижжя ва Херсоннинг бутун ҳудудини талаб қилмоқда
Жаҳон | 01:01
-
Франциялик аёл сунъий интеллект ёрдамида ўзининг саратонга чалинганини аниқлади
Фан-техника | 00:22
-
Венесуэлага АҚШдан депортация қилинган мигрантларнинг биринчи гуруҳи етиб келди
Жаҳон | 23:42 / 24.03.2025
-
Олимлар ёруғлик ёрдамида ҳужайра шаклини бошқаришни ўрганиб олди
Жаҳон | 23:02 / 24.03.2025
Мавзуга оид

16:45 / 28.01.2025
Британияда 14 кишига фуқаролик олиб бериш учун парик кийиб тест топширган аёл ҳибсга олинди

17:23 / 12.12.2024
Россияда мигрантлар учун рус тили ва тарих имтиҳонининг ягона нархи белгиланди

17:46 / 28.10.2024
Apple саломатлик учун фойдали иловани синовдан ўтказди

18:39 / 11.10.2024