«Ўзгидромет» маълумотига кўра, агентликнинг Бухоро ва Навоий вилоятларидаги айрим кузатув станцияларида 21 май куни шамолнинг максимал кучи 25 метр/секундга етган.
Зарафшон кузатув станцияси маҳаллий вақт билан соат 14:05да кучли чанг бўрони кузатилаётгани ва кўринувчанлик 500 метргача пасайиб кетгани ҳақида хабар берган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг сўнгги маълумотига кўра, кучли шамол ва чанг бўронлари Навоий вилоятининг Навоий шаҳар, Қизилтепа, Кармана ва Навбаҳор туманларида, Бухоро вилоятининг Бухоро шаҳри ва Ғиждувон, Пешкў, Ромитан туманларида, Самарқанд вилоятининнг Пахтачи туманида ҳамда Қашқадарё вилоятининг Муборак тумани ҳудудиларида ҳам кузатилган. Бу табиат ходисаси оқибатида талофатлар бўйича ҳудудий ФВБларига ва ҳамкорликдаги хизматларга мурожаатлар келиб тушмаган.
Ижтимоий тармоқларда турли ҳудудларда кузатилган чанг бўрон ҳодисаларининг тасвирлари тарқалмоқда.

Чанг ва қум бўронлари дастлаб Қизилқум чўл ҳудудларида кузатилган. Ғарбдан шарққа – Навоий вилояти ва Бухоро шаҳарларига томон ҳаракатланган.
Навоий вилояти Учқудуқ туманида кучли шамол
Бухоро шаҳрида кучли шамол ва чанг бўронлари




















