Пентагон Евроиттифоқдан АҚШга болалар овқатини етказиб беришни ўз зиммасига олди
Қўшма Штатларда таъминот занжирининг узилиши ва Мичигандаги заводнинг ёпилиши туфайли болалар овқатининг кескин танқислиги юзага келди. Танқис маҳсулот Германиядан ҳарбий транспорт самолётида келтирилди.
22 май, якшанба куни Индиана штатига 31 тоннадан ортиқ болалар овқати ортилган АҚШ ҳарбий самолёти қўнди. У Германия ғарбида, Рейнланд-Пфальц федерал ҳудудида жойлашган Қўшма Штатларнинг «Рамштейн» авиабазасидан келди. Олиб келинган болалар овқати ярим миллиондан ортиқ идишчаларни тўлдиришга етади.
АҚШда бир неча ойдан бери чақалоқлар овқатининг кескин танқислиги кузатилмоқда. Бунинг сабаби бир қатор ҳолатларга боғлиқдир. Дастлаб, болалар овқатлари ишлаб чиқариш таъминот занжири узилиши ва COVID-19 пандемияси туфайли ходимларнинг етишмаслиги сабабли камайди. Кейин, февраль ойида АҚШнинг Abbott фармацевтика компанияси икки чақалоқнинг ўлимидан сўнг Мичигандаги болалар овқатлари заводини ёпишга мажбур бўлди.
Тахминларга кўра, фожиа патоген бактериялар билан касалланиш сабабли содир бўлган. Бироқ, Озиқ-овқат ва дори-дармонлар сифатини назорат қилиш бўйича санитар бошқарма ўтказилган текширув маҳсулот яхши эканини кўрсатди ва ўтган ҳафта Abbott’да ишлаб чиқаришни қайта тиклаш бўйича келишувга эришилди. Аммо, болалар овқатининг супермаркет жавонларида пайдо бўлишига бир неча ҳафта вақт талаб этилади.
Шунинг учун АҚШ президенти Жозеф Байден Америка ҳарбий транспорт самолётлари томонидан Европадан болалар овқатини олиб келиш топшириғини берди. Якшанба куни кечқурун у Twitter’да Швейцариянинг Nestlé компаниясидан АҚШга болалар овқатларини олиб келадиган иккинчи шундай рейс ҳақида эълон қилди.
АҚШ президентининг сиёсий ва иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси Брайан Дизнинг CNN’га айтишича, Европа иттифоқидан сут аралашмаси биринчи жўнатмаси фавқулодда эҳтиёжларнинг тахминан 15 фоизини қоплаган. Болалар овқати Nestlé компанияси маркази жойлашган Индиана штатига келтирилди. У ерда маҳсулот сифати лабораторияда текширилади, шундан сўнг у Қўшма Штатлар супермаркетларига тарқатилади.
Мавзуга оид
11:54
WSJ: АҚШ Путиннинг таҳдидларидан кейин ядро арсеналини кенгайтиришга тайёр
11:22
Трамп қайтди: бу дунё сиёсатида нималарни ўзгартиради?
22:30 / 15.11.2024
Трамп жамоаси билан Украинадаги уруш тезроқ тугайди — Зеленский
19:22 / 15.11.2024