Молия вазирлиги: Пенсия ва нафақа олувчиларнинг 96 фоизи карталарига бир марталик ёрдам юклаб берилди
Президент қарорига мувофиқ Пенсия жамғармаси ҳисобида турувчи жами 4 млн 256 мингдан ортиқ пенсия ва нафақа олувчиларга тўлов қайдномаларини шакллантириб, Халқ банки ва бошқа тижорат банкларига етказиб берилди ҳамда 1 314,3 млрд сўм молиялаштириб берилди.
Молия вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, қарор билан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда яшовчи юқорида қайд этилган тоифадаги фуқароларга ҳар бирига - 300 минг сўмдан, Тошкент шаҳрида яшовчи фуқароларга эса 400 минг сўмдан моддий ёрдам ажратилади.
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали 4 млн 647 мингдан зиёд кам таъминланган сифатида моддий ёрдам олувчи оилаларга ҳамда кам таъминланган сифатида болалар нафақасини олувчи оилаларнинг ҳар бир 18 ёшга тўлмаган боласига 200 минг сўмдан моддий ёрдам бериш учун 929,5 млрд сўм маблағлар давлат бюджети ҳисобидан ажратилган.
Қарорга мувофиқ, бир нечта тоифа бўйича бир марталик моддий ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга бир марталик моддий ёрдам ҳар бир тоифа бўйича тўлаб берилади.
Жорий йилнинг 27 май ҳолатига пластик карталари орқали пенсия ва нафақа олувчи фуқароларнинг 96 фоизига ёки (1 569 минг фуқарога) 473,5 млрд сўмлик маблағлар банк пластик карталарига юклаб берилган бўлиб, қолган қисми юкланиши назоратга олинган.
Халқ банкининг жойлардаги филиаллари орқали нақд пул шаклида тўловлар сайёр кассалар орқали тўланиши бошланди. Мазкур тўловлар жорий йил 8 июнга қадар якунланади.
Мавзуга оид
08:30 / 01.11.2024
Пенсия тайинлаш ва тўлашда бюрократия қисқартирилади
07:20 / 30.10.2024
2025 йилда иш ҳақи ва пенсияларни оширишга қанча маблағ ажратилиши маълум қилинди
14:39 / 28.08.2024
Мустақиллик байрами муносабати билан сентябр ойи пенсияси олдиндан тўлаб берилади
11:24 / 22.08.2024