Ичак микрофлорасининг мувозанати – саломатлик гаровидир
Меъда-ичак трактида яшовчи микроорганизмлар соғлиқ учун ўта аҳамиятлидир.
Микрофлора углеводлар шунингдек, оқсиллар ва ёғларнинг парчаланишида иштирок этиб, овқат ҳазм қилиш фаолиятини тўлиқ таъминлайди. Фойдали бактериялар ҳаёт фаолияти жараёнида “К” витамини, “В” гуруҳ витаминлари, фолат ва никотин кислоталарнинг синтези ва сўрилишида иштирок этиб, юқумли касалликлар қўзғатувчиларининг ўсишига тўсқинлик қилади, иммуноглобулинларнинг синтезини рағбатлантиради ва шу орқали бутун организмнинг ҳимоя фаолиятини қўллаб-қувватлайди.
Бироқ микрофлоранинг таркибий ва сифат мувозанати жуда нозик ва ташқи таъсирларга ўта сезгир бўлиб, унинг бузилиши дисбактериоз ривожланишига олиб келади. Микрофлора бузилишига энг кўп сабаблар: антибиотиклар қабул қилиш, шунингдек ҳазм қилиш тизими касалликлари, заҳарланиш, стресс ва овқатланиш режими бузилиши ҳисобланади. Ёшга боғлиқ омиллар – болалик ва қарилик даврида дисбактериоз ривожланиши ортишини хам ёдда тутиш лозим. Шундай қилиб, кўпчиликнинг ҳаёти давомида, ичак микрофлораси ҳолатига салбий таъсир кўрсатувчи кўплаб омиллар мавжуддир.
Соғлиқни сақлаш ва микрофлоранинг мувозанатини тиклаш учун пребиотикалар ва пробиотиклардан фойдаланиш тавсия қилинади.
Пребиотикалар— нормал ичак микрофлорасининг ўсишини селектив рағбатлантириш ёки метаболик фаоллигини ошириш орқали организмга ижобий таъсир кўрсатувчи, келиб чиқиши жиҳатидан номикроб табиатли моддалардир.
Пробиотиклар —тирик микроорганизмлар ва келиб чиқиши микробларга боғлиқ моддалар бўлиб, табиий усул билан қабул қилинганда нормал микрофлоранинг фаолиятини барқарорлаштириш ва меъёрлаштириш орқали инсон танасининг физиологик, биокимёвий ва иммун реакцияларига ижобий таъсир кўрсатади.
Шу билан бирга, витаминлар синтези ва сўрилишининг бузилиши ҳамда гиповитаминоз ривожланиши туфайли келиб чиқадиган аломатларни: чарчоқ, уйқучанлик, иш самарасининг пасайиши, шунингдек сочлар ва тирноқларнинг мўртлашиб, қуруқлашиши ва тери муаммоларини бартараф этиш учун витаминларни қабул қилиш тавсия этилади.
Даволашга мажмуавий ёндашув микрофлорани тиклаш ва умумий ҳолатини яхшилашга шароит яратади. Ичак микрофлорасини тиклашнинг самарадор воситаларидан бири Лацидофорте дори воситаси бўлиб, у 3 мажмуани ўз ичига олади:
- Пребиотик мажмуа – физиологик таркибга мос келадиган, тирик фойдали бактериялар бузилган микрофлоранинг фаолиятини тиклайди.
- Пребиотик мажмуа -микрофлоранинг (бифидофлора ва лактобактерияларни) ўсиши учун аҳамиятли фруктоолигосахаридлар бўлиб, уларнинг тикланишини тезлаштиришга имкон беради.
- "В" гуруҳи витаминлари ва "С" витамини мажмуаси – дисбиоз натижасида ривожланаётган витамин етишмаслигини тўлдиради, умумий ҳолатни яхшилайди.
Лацидофортенинг таркиби ҳар қандай ёшда препаратни қабул қилиш имконини беради. 3 ёшгача бўлган болалар ва капсулани бутунлигича юта олмайдиган беморларга, Лацидофорте капсуласини очиб, таркиби оз миқдордаги суюқлик билан ичиш тавсия этилади. Лацидофорте, дисбактериознинг барча келиб чиқиш сабабларини бартараф этиб, микрофлора мувозанатининг тез тикланишига ва беморнинг умумий аҳволи яхшиланишига ёрдам беради.
Реклама ҳуқуқи асосида