Кореяга кетаётган меҳнат муҳожирлари учун тест синови саналари маълум бўлди
Кореяга вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун 2022 йил 2 июндан 15 июлга қадар ўтказиладиган EPS-Topik UBT тест синовлари тўғрисида маълумот берилди.
Ўзбекистон ва Корея Республикалари Бандлик ва меҳнат вазирликлари ўртасида тузилган “Ишчиларни Бандликка рухсат бериш тизими асосида Корея Республикасига юбориш тўғрисида”ги англашув меморандумига мувофиқ, корейс тилидан EPS-Topik тест имтиҳони 2022 йил 2 июндан 15 июлгача бўлиб ўтади.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабарига кўра, EPS-Topik UBT тест имтиҳони Тошкент шаҳри Янгиҳаёт тумани Лутфикор кўча 33-уй манзили бўйича бўлиб ўтади.
Имтиҳонга келганда сўраладиган ҳужжатлар ва маълумотлар: фуқаролик ва хорижга чиқиш паспорти; 3,5 х 4,5 ҳажмдаги сифатли оқ фонли рангли фотосурат (2-дона).
Билиш керак бўлган маълумотлар:
- фуқаролик ҳамда хорижга чиқиш паспортини олиб келмаган фуқаролар имтиҳонга киритилмайди;
- фуқаролар имтиҳонга белгиланган вақтдан 1 соат олдин кўрсатилган манзилга етиб келиши ва рўйхатдан ўтиши лозим;
- имтиҳонга белгиланган сана ва вақтидан кеч қолган фуқаролар киритилмайди;
- Корея Республикасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати шартларига кўра, такрор ёки қайта аппеляция EPS-Topik UBT тест имтиҳонлари ўтказилмайди;
- тест имтиҳонида электрон воситалардан (мобил телефон, электрон соатлар, шпаргалкалар ва ҳоказо) фойдаланиш қатъиян ман этилади;
- Корея Республикасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати талабларига мувофиқ, EPS-Topik UBT тест имтиҳони қоидаларини бузган фуқаролар 3 йил давомида тест имтиҳонида қатнашиш имкониятидан маҳрум бўлади.
EPS-Topik UBT янги тартибда жорий қилинган бўлиб, бунда имтиҳонни янада шаффоф ўтказиш кўзда тутилган. Имтиҳон вақтидаги ҳар бир ножўя ҳаракатлар камера орқали аниқланиб борилади. Тест имтиҳони чет эл вакиллари иштирокида ўтказилаётгани инобатга олинган ҳолда имтиҳон жараёнида навбатга риоя қилиш, тартибли бўлиш, шовқин қилмай, бошқа фуқаролар манфаатига путур етказмасдан иштирок этиш сўралади.
Мавзуга оид
11:10 / 10.10.2024
Фуқарони Кореяга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди
14:20 / 07.10.2024
Корея Ўзбекистонда инновацион лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдиряпти
10:10 / 20.09.2024
Корея Ўзбекистон ҳудудларида пеллет кластери ташкил этади
11:52 / 04.09.2024