Бу ҳақда Очиқ маълумотлар порталида жойланган, 2022 йил I чорак ҳолатига солиқ имтиёзига эга субъектлар ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилган Коррупцияга қарши курашиш агентлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, солиқ имтиёзлари 7 турдаги солиқлар бўйича берилган ва уларнинг салмоқли қисми қўшилган қиймат солиғи ҳиссасига тўғри келади (93,5 фоиз). Кейинги ўринлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (1,6 фоиз), фойда солиғи (1,6 фоиз), ер солиғи (1,3 фоиз), ижтимоий солиқ (1 фоиз), мол-мулк солиғи (0,6 фоиз) ва айланмадан олинадиган солиқлар (0,3 фоиз) жой олган.

Солиқ имтиёзига эга бўлганлар рўйхатида мулкчилик шакли турлича бўлган солиқ тўловчилар – давлат корхоналари, хусусий тадбиркорлик субъектлари, қўшма корхоналар, акциядорлик жамиятлари ҳамда хорижий компаниялар бор.

Энг кўп миқдорда солиқ имтиёзларини олган топ-20та компания:

1. “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ — 1 327, 1 млрд сўм
2. ТИФ “Ўзмиллий банк” АЖ — 530, 6 млрд сўм
3. “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ — 457,3 млрд сўм
4. “Ипотека-банк” АТИБ — 422,2 млрд сўм
5. “Ўзбекистон саноат-қурилиш банк” АТБ — 400,9 млрд сўм
6. “Агробанк” АТБ — 397,7 млрд сўм
7. “Давлат акциядорлик тижорат банки Асака” АЖ — 251,9 млрд сўм
8. АТ “Халқ банки” — 195,1 млрд сўм
9. “Kapitalbank” АТБ — 181,3 млрд сўм
10. “Asia trans gas” МЧЖ — 164,8 млрд сўм
11. “Қишлоқ қурилиш банк” АТБ — 159,4 млрд сўм
12. “Uzbekistan airways” АЖ — 152,8 млрд сўм
13. “Grand pharm trade” МЧЖ — 148,3 млрд сўм
14. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ — 147,6 млрд сўм
15. “Микрокредитбанк” АТБ — 129,5 млрд сўм
16. “Hamkorbank" АТБ — 125,0 млрд сўм