Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухоро шаҳрига “Биринчи туркий дунё ёшлар ташаббуслари пойтахти” мақоми берилди
Бухорода Туркий давлатлар ташкилотининг IV Ёш лидерлар форуми бўлиб ўтмоқда. Форум доирасида “Туркий дунё ёшлари боғи” ҳамда “Бухоро шаҳри биринчи туркий дунё ёшлар ташаббуслари пойтахти” монументи очилди.
Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги
Бухоро вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, форумда туркий тилли давлатлардан келган ёш етакчилар, экспертлар, тадбиркорлар, санъат, маданият ва спорт, шунингдек, оммавий ахборот соҳалари вакиллари учун гуруҳларга бўлинган ҳолда семинар-тренинглар ўтказилган. Шунингдек, Туркий давлатлар ташкилотига аъзо ва кузатувчи мақомидаги мамлакатларнинг ёшлар сиёсатига масъул давлат ҳамда нодавлат ташкилотлари раҳбарлари билан маслаҳатлашув учрашувлари ўтказилиб, ҳамкорлик бўйича келишувларга эришилган.
Форумда “Бухоро шаҳри биринчи туркий дунё ёшлар ташаббуслари пойтахти” мақомини олгани тўғрисидаги махсус сертификат топширилган.
Маълумот учун, Ёш лидерлар форуми туризмни ривожлантириш, туркий давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ўзаро тажриба алмашиш мақсадида ташкил этилган. Форум 2018 йилдан буён Озарбойжон, Қозоғистон ва Қирғизистон Республикаларида ўтказилган.
Мавзуга оид
17:49 / 21.04.2026
Туркия таълим дастурларига ўзбек–турк дўстлигини урғуловчи қўшимчалар киритилди
10:11 / 21.04.2026
Саида Мирзиёева Самарқанд форумида наркотаҳдидларга қарши замонавий технологиялар билан танишди
22:00 / 20.04.2026
Саида Мирзиёева Самарқандда трансмиллий наркотаҳдидларга қарши курашиш мавзусидаги халқаро форумда иштирок этди
15:15 / 20.03.2026