Инновацион ривожланиш вазирлиги ва «Ўзэлтехсаноат» уюшмасининг электротехника тармоғида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик марказларини ташкил этиш таклифлари маъқулланади.
Электротехника соҳасида фаолият юритаётган корхоналарга, жорий этиладиган иқтисодий рағбатлантириш преференциялардан келиб чиқиб, ўз таркибларида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик марказларини ташкил этиш тавсия этилади.
Электротехника тармоғида ташкил этиладиган илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик марказлари фаолият йўналишлари ва асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланади:
юқори технологияли саноатни яратишга хизмат қиладиган тадқиқотларни олиб бориш;
тармоқ рақобатбардошлигини янада ошириш мақсадида илмий фаолият натижаларини ишлаб чиқаришда синовларни ташкил этиш ва ўтказиш;
ички бозор эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда импорт ўрнини босувчи, энергия тежамкор, арзон ва сифатли электротехника ва маиший маҳсулотларни яратиш, уларнинг синов ишларини ташкил этиш;
корхоналар технологик жараёнларини моделлаштириш ҳамда ривожлантириш ва оптималлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
маҳсулот сифат кўрсаткичларини ошириш, ассортиментни кенгайтириш бўйича янги технологияларни ишлаб чиқишга тадқиқотларни йўналтириш;
маҳсулот бозори конъюнктурасини таҳлил қилиш ва барча инновацион усуллардан хабардор бўлиб туриш;
тадқиқот-синов лаборатория ускуналарини яратиш,
тажриба алмашиш ва илмий-тадқиқот базасини такомиллаштириш бўйича таклифлар олиш учун маҳаллий ва халқаро миқёсда тан олинган соҳа олимлари, мутахассислар ва соҳа экспертларини жалб қилиш;
миллий маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш мақсадида хорижда шу каби маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича мослама ва қурилмалар ишлаш механизмлари ва принципларини ўрганиш;
корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар таннархини пасайтиришга, энергия самарадорликка оид техник ва технологик ечимлар синовларини ташкил этиш;
илмий ишланмалар асосида прототиплар яратиш ва пилот қурилмаларни жорий қилиш ва тажрибаларни ўтказиш;
ташқи ва ички инновацион ғоялар базасини (порталини) шакллантириш;















