Украина дронлари биринчи марта Россиянинг Ямал-Ненец автоном округига ҳужум қилди, деб хабар берди губернатор Дмитрий Артюхов.

Новий Уренгойда дрон бўлаклари қулаши оқибатида саноат объектида ёнғин келиб чиқди. Ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар йўқ.

Уралдаги президент вакили Артём Жоганинг маълум қилишича, Украина дрони Ямал ёқилғи-энергетика мажмуасидаги объектга ҳужум қилишга уринган.

Новий Уренгой Украина чегарасидан тахминан 2800 километр масофада жойлашган. Бу эса Украина Қуролли Кучлари Россияга энг узоқ масофали зарбани берганини англатади.

«Агентство» нашрининг қайд этишича, Украина дронлари Россия газ қазиб олишининг 80 фоизи тўғри келадиган минтақага илк бор етиб борган.