Бугун, 10 июн куни Ўзбекистон Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни шакллантириш бўйича комиссиянинг учинчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш илк марта тўлиқ жонли эфирга узатилди. Комиссия бош қомуснинг 24 та моддасига 41 та ўзгартиш ва қўшимча киритиш бўйича ишлаб чиқилган таклифларни тегишли қонун лойиҳасига киритишни маъқуллади.

Йиғилишда овозга қўйилган таклифларнинг барчаси маъқулланди. Kun.uz мухбири Конституциявий комиссия томонидан бирламчи тасдиқдан ўтган, асосий қонунга қўшилиши масаласи эндиликда Қонунчилик палатасида кўриладиган таклифларни санаб ўтади:

  • Давлат инсон ва жамиятнинг тинчлигини таъминлашга масъул; (14-модда тўлдирилмоқда)
  • Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларига асосан ва Ўзбекистон Конституциясига мувофиқ тан олинади ва кафолатланади; (18-модда тўлдирилмоқда)
  • Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари фақат қонун асосида, бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳамда жамоат тартибини таъминлаш мақсадида ва бунинг учун зарур бўлган доирада мутаносиб равишда чекланиши мумкин; (20-модда тўлдирилмоқда ва шу моддадаги “давлат ва жамият” сўзларининг ўрни “жамият ва давлат” деб ўзгартирилмоқда)

“Инсон ҳуқуқларининг чегараси – бошқа инсонларнинг ҳуқуқларини бузмаслигигача”, деди комиссия раиси Акмал Саидов ва суд жараёнидан мисол келтирди: “Безорилик бўйича суд кетяпти. Биттаси биттасининг бурнини қонатибди. Судда айтяпти: “Муҳтарам судя, мен қўлимни ён томонга қаратиб тез кўтаргандим, унинг бурнига тегиб кетди. Менинг қўлимни бунақа ҳаракатлантириш ҳуқуқим йўқми?” Судя жавоб берган: “Мутлақ ҳуқуқингиз бор. Қўлингизни хоҳлаганча ўнгга, чапга кўтаришингиз мумкин. Лекин сизнинг бу ҳуқуқингиз бировнинг бурнига 1 см қолганда тугайди, тегиб кетгандан кейин сиз бировнинг ҳуқуқини буздингиз”.

  • Конституциянинг бирорта моддаси инсон ҳуқуқ ва эркинликларига зарар етказадиган тарзда талқин этилиши мумкин эмас. (16-модда тўлдирилмоқда)
  • 49-моддадаги: “Маданият ёдгорликлари давлат муҳофазасидадир” деган норма: “Тарихий, маънавий ва маданий мерос давлат муҳофазасидадир