Telegram'нинг премиум версияси

Telegram асосчиси Павел Дуров мессенжернинг аввал эълон қилинган қилинган пулли версияси тақдим этилишини маълум қилди.
Ҳозирча Telegram Premium'нинг обуна нархлари ва қандай имтиёзларга эга бўлиши ҳақида расман маълумот берилмади. Интернетда тарқалган норасмий маълумотларга кўра, премиум версиянинг тахминий нархи бир ойга 5 долларни ташкил қилиши мумкин.
Дуров фойдаланувчилар асосий приоритетда қолиши учун Telegram асосан реклама берувчилар томонидан эмас, балки фойдаланувчилар томонидан молиялаштирилиши керак, деб ҳисоблашини билдирган.
Шунингдек, айни вақтда ишлаб турган барча функциялар бепул бўлиб қолади.
Девор ортини “кўрувчи” радар

Исроилнинг Camero-Tech компанияси деворларнинг ортидаги объектларни ҳам кузатиш имконини берадиган янги авлод портатив, юқори самарали тасвир тизимини ишлаб чиқди.
Таъкидланишича, “Xaver 1000” радари ҳарбий кучлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, разведка бўлинмалари ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатувчиларга кўплаб янги имкониятлар тақдим қилади.
Инновацион қурилма сунъий интеллектга асосланган тизим асосида ишлайди ва девор ортидаги одамнинг тана аъзоларигача фарқлай олади.
“Xaver 1000” 10,1 дюймли сенсорли экран орқали бошқарилади, оддий фойдаланувчи интерфейси билан жиҳозланган ва олинган маълумотларни ёзиб олиш хусусиятига эга.
Тунда ишлатишга мўлжалланган смартфон



















