Маҳаллий ННТнинг халқаро грант лойиҳалари қандай амалга оширилиши аниқлаштирилди
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлари халқаро грант лойиҳаларини амалга оширишда давлат бошқаруви органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Norma’нинг ёзишича, низом билан қуйидаги тартиблар назарда тутилади:
- маҳаллий ННТ халқаро грант лойиҳаларини амалга оширишда амалий ёрдам кўрсатиш учун уларга тегишли соҳадаги давлат бошқаруви органини бириктириш тартиби;
- халқаро грант лойиҳаларини амалга ошириш бўйича “йўл хариталари”ни миллий манфаатларни ҳисобга олган ҳолда тасдиқлаш;
- миллий ҳамкор томонидан лойиҳалар сифатли ва ўз вақтида амалга оширилиши, натижалари мониторинг қилинишида амалий ёрдам бериш ҳамда манфаатдор ташкилотлар ушбу жараёнга жалб қилинишини таъминлаш тартиби.
Ҳудудий адлия органлари ННТдан маблағлар келиб тушгани ҳақида хабарнома келиб тушган кундан бошлаб икки иш куни ичида бу ҳақда Адлия вазирлигига ёзма ёки электрон шаклда маълумот киритади.
Адлия вазирлиги ННТ грант лойиҳалари доирасида маблағлар келиб тушгани ҳақида Ташқи ишлар вазирлигини икки иш кунидан кечиктирмасдан хабардор қилади. Ташқи ишлар вазирлиги чет эллик шахслар томонидан молиялаштирилиши режалаштирилган грант лойиҳаси юзасидан тегишли хулосани Адлия вазирлигига беш иш куни ичида тақдим қилади.
Адлия вазирлиги икки иш куни ичида ушбу ННТга грант лойиҳасини амалга оширишда амалий ёрдам бериш ва ҳамкорлик қилиш учун миллий ҳамкорни бириктириш чораларини кўради.
Мавзуга оид
10:50 / 04.12.2024
Германия халқаро ҳамкорлик жамияти Ўзбекистонга грант ажратади
17:35 / 16.10.2024
“Бу ерда талабанинг янги билимларни ўзи хоҳлаб ўрганиши биринчи ўринда туради” — Ню-Йорк университетининг ўзбекистонлик талабаси
16:46 / 26.08.2024
Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди
09:00 / 17.08.2024