Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 41 мингтага ошди
Енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 41 мингтага ошган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Қўмита хабарига кўра, 2022 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистонда 126 474 та енгил автомобиллар ишлаб чиқарилган.
Қайд этилишича, ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 40 680 тага ошган.
2022 йилнинг январь-май ойларида айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми қуйидагича:
- автомобил бензини – 475 минг тонна;
- кўмир – 2,1 млн. тонна;
- нефт – 318 минг тонна;
- газ конденцати – 555 минг тонна;
- енгил автомобиллар – 126 474 дона;
- автобус – 376 дона;
- юк автомобиллари – 1596 дона;
- автомобил двигателлари – 94,1 минг дона.
Шунингдек, Статқўмита маълумотига кўра, май ойида энг кўп “Cobalt” автомобили ишлаб чиқарилган.
Автомобил ишлаб чиқариш саноатида 2022 йилнинг май ойида ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони қуйидагича:
- “Cobalt” - 10 226 дона;
- “Lacetti-Gentra” - 9 076 дона;
- “Damas” - 6 057 дона;
- “Spark” - 1 708 дона;
- “Nexia T-250” - 2 169 дона;
- махсус енгил автомобиллар - 2 067 дона.
Мавзуга оид
18:45 / 12.06.2026
Кундалик саёҳат учун энг яхши автомобил номи эълон қилинди
17:38 / 09.06.2026
Бир йилда битта машинага сертификат чеклови бекор қилинди: бу нимани англатади?
11:30 / 08.06.2026
Ўзбекистон аҳолиси ўртача неча ёшда?
21:44 / 05.06.2026