Ўзбекистон | 13:03 / 21.06.2022
16254
1 дақиқада ўқилади

Илҳом Алиев Ўзбекистонга келди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Озарбойжон президенти Илҳом Алиев 21 июнь куни давлат ташрифи билан мамлакатга келди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ташриф асосий тадбирлари бугун бўлиб ўтади. Олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон билан Озарбойжон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади.

Қайд этилишича, музокаралар натижалари бўйича саноат, транспорт, қишлоқ хўжалиги, энергетика, илм-фан ва инновациялар, туризм ва бошқа соҳаларга доир икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.

Эртага Хива шаҳридаги тарихий ёдгорликларни зиёрат қилиш режалаштирилган, дейилади расмий маълумотда.

Мавзуга оид