Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда фуқарони пул эвазига ишга киритмоқчи бўлган туман тиббиёт бўлими инспектори ушланди
Унинг хизмат хонасида белгиланган талабларга зид равишда рўйхатга олинмаган ва кўриб чиқилмасдан қолдирилган 63 нафар фуқаронинг мурожаатлари топилган.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департамент ҳамда ДХХ Муборак тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда, Муборак тумани тиббиёт бирлашмаси ходимлар бўлими инспектори Б.Г. фуқаро Ш.ни тиббиёт бирлашмаси мансабдор шахслари орқали навбатчи ҳамшира вазифасига ишга киритиб қўйиш эвазига 500 доллар ҳамда унинг шахсига оид ҳужжатларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, тадбир давомида тегишли тартибда кўздан кечирилганда Б.Г.нинг хизмат хонасида белгиланган талабларга зид равишда рўйхатга олинмаган ва кўриб чиқилмасдан қолдирилган 63 нафар фуқаронинг мурожаатлари мавжудлиги аниқланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлар ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
09:35 / 08.07.2026
Қашқадарёда давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори фирибгарликда ушланди
23:02 / 03.07.2026
“Ўлганнинг устига тепган”: Қашқадарёда ўнлаб фуқаронинг кредитга олинган машиналари ғойиб бўлди
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026