Ўзбекистон | 10:45 / 21.06.2022
7115
2 дақиқада ўқилади
Қайта тикланувчи энергия манбаларини ўрнатган айрим фуқаролар 3 йил мол-мулк ва ер солиғини тўламайди
2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида қайта тикланувчи энергия (ҚТЭ) технологияларини барча соҳаларга фаол жорий этиш ва иқтисодиёт энергия самарадорлигини ошириш бўйича вазифалар белгилаб берилди.
Давлат солиқ қўмитаси хабарига кўра, 2026 йилга қадар қайта тикланувчи энергия манбалари улушини 25 фоизга етказиш режалаштирилган.
Билдирилишича, мамлакатда «яшил» энергияни ривожлантиришда қуйидаги имтиёзларни тақдим этиш орқали соҳа тадбиркорлари учун қулай солиқ муҳитини яратиш қўллаб-қувватланмоқда:
юридик шахслар учун:
- ҚТЭ манбалари қурилмаларини (номинал қуввати 0,1 МВт ва ундан ортиқ бўлган) ўрнатганлик учун ҚТЭ манбаларидан энергия ишлаб чиқарувчилар, улар фойдаланишга жорий этилган пайтдан эътиборан 10 йил муддатга мол-мулк солиғидан озод этилади - Солиқ кодекси 414-модда;
- қайта тикланадиган манбалардан энергия ишлаб чиқарувчилар ҚТЭ манбалари (номинал қуввати 0,1 МВт ва кўпроқ) ускуналари эгаллаган ер участкалари бўйича улар ишга туширилган пайтдан эътиборан 10 йил муддатга ер солиғидан озод этилади - Солиқ кодекси 428-модда;
жисмоний шахслар учун:
- энергия ресурслари амалдаги тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган турар жойларда ҚТЭ манбаларидан фойдаланувчи шахслар мулкида бўлган мол-мулкка ҚТЭ манбалари ўрнатилган ойдан эътиборан 3 йил муддатга мол-мулк солиғи солинмайди - Солиқ кодекси 421-модда;
- энергия ресурслари амалдаги тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган турар жойларда ҚТЭ манбаларидан фойдаланувчи шахслар ушбу ерлар учун ҚТЭ манбалари ўрнатилган ойдан эътиборан 3 йил муддатга ер солиғидан озод этилади - Солиқ кодекси 436-модда.
Мавзуга оид
09:30 / 07.11.2024
Наманганда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди
09:29 / 06.11.2024
Ўзбекистонда 2030 йилгача “яшил” энергия манбалари 40 фоизга етказилади
10:10 / 29.10.2024
Малайзия Ўзбекистон давлат идораларига қуёш панелларини ўрнатишни бошлайди
10:10 / 25.10.2024