Қайд этилишича, авиакомпания ҳозирда 5 та A320 ҳаво кемасини «тўлиқ эконом» форматига ўтказди.
Лойиҳа натижасида Uzbekistan Airways паркида лоукост-авиаташувларни амалга ошириш учун 9 та A320 ҳаво кемалари мавжуд бўлади.
Бундан олдин Uzbekistan Airways Қурбон ҳайити муносабати билан чегирмалар эълон қилганди.
Қурбон ҳайити байрами муносабати билан 9 июлдан 12 июлгача амалга ошириладиган маҳаллий авиақатновларнинг барча турдаги тарифларига 50 фоизлик чегирма эълон қилинади.

















