Ўзбекистон | 09:14 / 24.06.2022
11119
1 дақиқада ўқилади

Бозорлардаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархи маълум қилинди

Нукус шаҳридаги деҳқон бозорида 45 000 сўмдан мол гўшти сотилмоқда.

Фото: Kun.uz

Ўзбекистон деҳқон бозорларида алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари эълон қилинди.

Давлат статистика қўмитаси ҳудудлардаги марказий деҳқон бозорларида кузатув ўтказган. 

2022 йил 22 июн ҳолатига кўра, озиқ-овқат маҳсулотлари нархи қуйидагича:

  • суякли мол гўшти (1 кг) ➖ 45 000 – 75 000 сўм;
  • қўй гўшти (1 кг) ➖ 55 000 – 88000 сўм;
  • картошка (1 кг) ➖ 2000 – 7000 сўм;
  • пиёз (1 кг) ➖ 2000 – 5500 сўм;
  • сабзи (1 кг) ➖ 1200 – 6000 сўм;
  • тухум (10 дона) ➖ 7000 – 15 000 сўм;
  • гуруч (1 кг) ➖ 5000 – 22 000 сўм;
  • ўсимлик ёғи (1 л) ➖ 15 500 – 30 000 сўм;
  • шакар (1 кг) ➖ 10 000 – 18 000 сўм.

Бунда деҳқон бозорлари ҳудудидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ҳисобга олинган. Супермаркет, минимаркет, дўконлардаги нархлар инобатга олинмаган.

Мавзуга оид