Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда номаълум касалликдан вафот этган икки болага қандай ташхис қўйилгани очиқланди
Болалар ўта хавфли инфекцион касаллик – геморрагик иситмадан вафот этгани тахмин қилиняпти. Ҳозирда 4 яшар яна бир болада шу инфекция бўлиши мумкин. Вафот этган болалар билан алоқада бўлган 9 киши изоляцияга олинган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, Ғузор туманида номаълум касалликка чалиниб, вафот этгани айтилган икки нафар бола ва уларнинг яқинлари ҳолатини ўрганиш бўйича ССВ томонидан юборилган малакали мутахассислардан иборат тиббий гуруҳ иш олиб бормоқда. Уларнинг дастлабки хулосалари маълум.
2019 йилда туғилган А.Н. (ўғил бола) 2022 йил 20 июнь куни соат 9:40 ларда Ғузор туман тиббиёт бирлашмаси болалар реанимацияси бўлимига ўлимолди ҳолатида олиб келинган. Болага “Юқори нафас йўллари яллиғланиши. Гипертермик ва талваса синдроми. Асорати: токсик энцефалопатия. Бош мия шиши. Ўткир юрак ва нафас етишмовчилиги. ДВС синдроми. Карахтлик 2-даражаси” ташхиси қўйилган.
Кўрсатилган шошилинч муолажаларга қарамасдан, шифохонага олиб келинганидан 1 соат-у 10 дақиқа ўтиб, болада биологик ўлим қайд этилган.
Икки кун ўтиб, 22 июнь куни соат 23:05 ларда Ғузор туман тиббиёт бирлашмасига 2016 йилда туғилган А.Г. (қиз бола) ҳам ўта оғир аҳволда ётқизилган. У 20 июнь куни вафот этган А.Н.нинг яқин қариндоши бўлган.
Бу беморга “Юқори нафас йўллари яллиғланиши. Вирусли интенциал синдром. Токсик инфекцион шок. ДВС синдроми. Гемолитик уремик синдром. Ўткир буйрак етишмовчилиги. Анурия босқичи. Токсик энцефалопатия. Мия шиши. Ўткир юрак ва нафас етишмовчилиги” ташхиси қўйилган.
Беморни даволаш учун болалар реаниматологи, болалар невропатологи, гематолог, нефролог, токсиколог ва инфекционист мутахассислар жалб қилинган. Бироқ кўрилган даво чораларига қарамасдан, бемор 24 июн соат 4:00 ларда вафот этган.
Вафот этган А.Н. ва А.Г. бир дарвозадан кириладиган икки ҳовлида яшаган. Болалар бирга ўйнаган, баъзан бирга овқатланган. Улар билан контактда бўлган 9 киши профилактика мақсадида изоляцияга олиниб, эҳтиёт чораси сифатида ўта хавфли инфекцион касалликларга лаборатор таҳлиллар ўтказилган.
Натижада, айни пайтда 2018 йилда туғилган А.А.да геморрагик иситма гумон қилинмоқда. Шу боис унинг қон таҳлилларини якуний текшириш ва хулоса бериш учун Вирусология илмий-тадқиқот институти лабораториясига юборилган.
Геморрагик иситма асосан майда кемирувчилардан, ҳашарот (кана)лардан одамга турли йўллар билан юқади. Шу сабабли вафот этган болалар яшаган хонадонларда эҳтиёт чораси сифатида зарур эпидемиологик тадбирлар бошланган ва у ерда профилактик дезинфекциялаш ишлари ўтказилган. Уйдаги ичимлик сақланадиган ҳовуздан лаборатор текширув учун намуна олинган.
«Шу ўринда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларидан турли асоссиз ва текширилмаган хабарлар тарқатмасликни, одамларнинг оғир кунидан фойдаланиб, шов-шув кўтармасликни, энг муҳими, ушбу ҳолатдан мамлакатда сунъий эпидемиологик хавф яратиш мақсадида фойдаланмасликни сўрайди», дейилади расмий ахборотда.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026
Қашқадарёда ИИБ ходими пора билан ушланди
19:41 / 20.05.2026
Қашқадарёда 25 ёшли йигит сел оқизиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
11:45 / 18.05.2026