"Агробанк" АТБ да Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгаришлар юзасидан учрашув бўлиб ўтди
"Агробанк" АТБ Бош офисида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгаришлар бўйича қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Мамлакатимиз бўйлаб кенг жамоатчилик иштирокида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгаришлар бўйича қонун лойиҳаси ҳамда ушбу лойиҳага аҳоли томонидан билдирилган таклифлар кенг муҳокама қилинмоқда.
"Агробанк" АТБ Бош офисида ҳам ушбу жараёнга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Бош офис ҳамда банкнинг ҳудудий филиаллари томонидан видеоконференц алоқа шаклида ўтган тадбирда барча ходимлар иштирок этди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти бўлим бошлиғи, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори Шахноза Жолдасова иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгаришлар бўйича кенг тушунча берди.
Учрашувда таъкидланганидек, халқимиз томонидан берилган таклифлар, шунингдек давлат раҳбарининг комиссия аъзолари билан учрашувда "Инсоннинг қадр-қиммати, шаъни ва ғурури бундан буён барча соҳаларда биринчи ўринда туриши керак" деган тамойил асосида берилган таклифлардан келиб чиқиб "Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳаси тайёрланди.
Конституциявий қонун лойиҳаси конституциямизнинг 60 дан ортиқ моддаларига 200дан ортиқ тузатишларни назарда тутмоқда. Конституцияга ўзгартишлар “инсон-жамият-давлат” принципига асосланган бўлиб, миллий конституциявий ўзликни акс эттиради ва амалдаги конституциямизнинг барча бўлимларига туб ўзгартишлар киритишни назарда тутади.
Конституциявий тузатишлар, авваламбор, жамиятнинг турли ижтимоий қатламларига мансуб бўлган фуқароларнинг шахсий, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маданий ва экологик ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини таъминлашга, ҳимоя қилишга қаратилган тўғридан-тўғри ишлайдиган нормаларга айланади.
Киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар аввало “инсон қадри учун” деган тамойилни рўёбга чиқаришга қаратилганлиги иштирокчилар томонидан эътироф этилди. Тадбир мобайнида банк ходимлари фаол иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
"Agrobank" ATБ Матбуот хизмати Ⓣ
Мавзуга оид
19:21 / 10.06.2024
"Agro Invitro": Жиззахда қишлоқ хўжалиги соҳасида инновацион лойиҳа ишга туширилди
15:05 / 29.04.2024
«Агробанк» Олтинсой филиали бошқарувчиси хизмат автомобилида ЙТҲга учради
16:39 / 07.12.2023
Агробанк АТБ тизимдаги коррупцион ҳолатларга қарши кураш бўйича маълумот берди
08:57 / 06.10.2023