Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон дунёнинг энг иссиқ жойларидан бирига айланди
Кеча, 29 июнь куни Ўзбекистон дунёнинг энг иссиқ давлатларидан бирига айланди.
Фото: Kun.uz
Бу ҳақда «Ўзгидромет» етакчи мутахассиси Эркин Абдулаҳадов маълум қилди.
Унинг маълумотларига кўра, маҳаллий вақт билан соат 11:00 да Навоий вилоятидаги учта метеорология станцияси жаҳондаги энг юқори иссиқлик кўрсаткичларидан бирини қайд этган.
Аввалроқ Навоий вилоятида ҳароратнинг мутлақ максимал даражаси қайд этилгани хабар қилинганди.

29 июнь куни маҳаллий вақт билан соат 13:20 да Навоий вилоятидаги «Машиқудуқ» метеорология станциясида 47,1 даража иссиқ қайд этилган.
Ўзбекистонда барча йиллардаги метеорологик кузатувлар давомида энг юқори ҳарорат (48-49 даража иссиқ) Қизилқум чўлида (1983 йил июль) ва Термиз шаҳри ҳудудида (1914 йил июнь-июль) қайд этилган.
Тошкент шаҳрида эса мутлақ максимал ҳарорат 44,6 даража иссиққа тенг бўлган. Бу ҳарорат 1997 йил 18 июлда қайд этилган.
Мавзуга оид
13:00 / 02.03.2026
Ҳафта давомида ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда
12:04 / 27.02.2026
Ҳафта охирида ҳарорат кўтарилиши кутилмоқда
10:16 / 26.02.2026
Тошкентда ёғингарчилик ва кучли шамол кутилмоқда: фуқароларга хавфсизлик чоралари эслатилди
09:55 / 25.02.2026