Бу ҳақда «Ўзгидромет» етакчи мутахассиси Эркин Абдулаҳадов маълум қилди.

Унинг маълумотларига кўра, маҳаллий вақт билан соат 13:20 да Навоий вилоятидаги «Машиқудуқ» метеорология станциясида 47,1 даража иссиқ қайд этилган.

Ўзбекистонда барча йиллардаги метеорологик кузатувлар давомида энг юқори ҳарорат (48-49 даража иссиқ) Қизилқум чўлида (1983 йил июль) ва Термиз шаҳри ҳудудида (1914 йил июнь-июль) қайд этилган.

Тошкент шаҳрида эса мутлақ максимал ҳарорат 44,6 даража иссиққа тенг бўлган. Бу ҳарорат 1997 йил 18 июлда қайд этилган.