Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Тонировка»га берилган рухсатнома машинага эгалик ҳуқуқи ўзгарганда автоматик тарзда сақлаб қолинади
Президент “Автотранспорт воситаларидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Автотранспорт воситалари ойналари тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш Ягона интерактив давлат хизматлари портали билан бир қаторда ички ишлар органлари йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмалари томонидан ҳам амалга ошириш тартиби жорий этилади.
Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2022 йил 1 сентябрга қадар ойналари тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсат берилган автотранспорт воситасига бўлган эгалик ҳуқуқи ўзгарганда, давлат рақами белгиси алмаштирилганда ёки автотранспорт воситаси эгаси маълумотларида ўзгариш бўлганда автотранспорт воситалари ойналари тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) берилган рухсатнома амал қилиш муддатини автоматик тарзда сақлаб қолиш тартибини жорий этади.
2022 йил 1 сентябрдан бошлаб ишлаб чиқарилганига ўн йилгача бўлган жисмоний шахсларга тегишли енгил автомототранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ихтиёрий равишда амалга оширилади.
Енгил автомототранспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш қуйидаги муддатлари белгиланади:
- ишлаб чиқарилганига 11 йилдан 14 йилгача бўлган енгил автомототранспорт воситалари – икки йилда бир марта;
- ишлаб чиқарилганига 15 йил ва ундан ортиқ бўлган енгил автомототранспорт воситалари – бир йилда бир марта.
Мавзуга оид
21:22 / 18.04.2026
Транспорт вазирлиги халқаро юк ташувчиларнинг рухсатномалари билан боғлиқ муаммо бўйича изоҳ берди
09:13 / 06.03.2026
Хорижий автоуловлар учун “тонировка” бўйича янги тартиб жорий этилди
11:57 / 13.11.2025
Миллий юк ташувчиларига Латвия транзити учун рухсатномалар жойида берилади
13:50 / 11.11.2025