Ўзбекистон | 11:00 / 01.07.2022
6460
3 дақиқада ўқилади

“Ёзги таклиф” – UZTELECOM'нинг янги абонентлари учун жорий мавсумда фойдали акциялар!

Фото: UZTELECOM

Саховатли ёз фасли қизғин паллада. Шу ойда UZTELECOM Миллий оператори мобил алоқа янги абонентлар учун нақд 3 та қайноқ акцияни таклиф этади.

“Миллий 10” ва “Миллий 15” тариф режалари бўйича GSM стандарти тармоғига уланганда, ҳар бир янги абонент бонус тарзда – 1 ГБ мобил интернетга эга бўлади. Акция 2022 йилнинг 30 июнидан 31 июлигача жисмоний ва юридик шахслар учун амал қилиб, бонус тўплам абонент тўлови амалга оширилганда автоматик равишда фаоллаштирилади. Бонусли тўплам фаоллаштирилгандан сўнг  5 кун давомида амал қилади.

Бундан ташқари, янги абонентлар акция доирасида иштирок этаётган тариф режалар абонент тўлови учун 22 фоиз чегирма тақдим этилади. Чегирма уланган пайтдан бошлаб кейинги 3 ой давомида амал қилади.

Мисол учун, 20 ГБ мобил интернет трафиги, Ўзбекистон бўйлаб чексиз дақиқа ва 5 000 СМС тақдим этувчи “Миллий 70” тарифига уланганда 70 000 сўм абонент тўлови ўрнига 54 600 сўм тўланади.

Акция 2022 йилнинг 30 июнидан 31 июлигача GSM ва CDMA стандартининг жисмоний ва юридик шахс абонентлари учун қуйидаги тариф режаларида амал қилади:

- GSM стандартининг тармоғида – “Миллий 40”, “Миллий 50”, “Миллий 70”, “Миллий 100”, “Миллий ВИП”, “Миллий Бизнес 40”, “Миллий Бизнес 55”, “Миллий Бизнес 75”, “Biznes Royal”;

- CDMA стандартининг тармоғида – “Оптимал”, “Ажойиб”.

Нафақат чиройли, балки эслаб қолишга осон бўлган рақамларни ёқтирувчилар учун эса UZTELECOM чиройли комбинациясига эга рақамларга 75 фоизлик катта чегирмани эълон қилади. Акция 2022 йилнинг 29 июнидан 31 августигача амал қилади.

UZTELECOM Миллий операторингиз тақдим этаётган юқори сифатли алоқа ва юқори тезликдаги мобил интернет оламининг қулай имкониятидан фойдаланинг.

Акция шартлари ҳақида батафсил маълумот учун ҳавола.

UZTELECOM - Миллий оператор

Реклама

Мавзуга оид