Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада дарахтга урилган Labo ёниб кетди
Фарғонада Labo бошқарувни йўқотиб, дарахтга урилган ва ёниб кетган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ФВБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2022 йил 7 июль куни соат 05:30да Қўқон-Яйпан йўлининг Ўзбекистон тумани “Кўл элаш” МФЙ ҳудудидаги кўчада ҳаракатланиб кетаётган Шаҳрихон шаҳрида яшовчи Н.Қ.га тегишли бўлган Labo юк машинаси ҳайдовчи бошқарувни йўқотгани сабабли йўл четидаги чинор дарахтига урилган. Зарба туфайли машинада ёнғин содир бўлган.
Ўт ўчирувчилар ҳодиса жойига 05:40да етиб бориб, олов 05:41да ўраб олинган ва 05:44да ўчирилган. Аммо унгача Labo тўлиқ ёниб кетган.
Ҳодиса оқибатида икки нафар фуқаро енгил тан жароҳати олиб, туман марказий шифохонасига ётқизилган. Ҳозирда уларнинг соғлиғи яхши.
Аввалроқ, Қашқадарёда ҳаракатланиб кетаётган Lada Kalina машинаси ёниб кетганди.
Мавзуга оид
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026
Тошкентда Lacetti чироқ устунига бориб урилди
10:44 / 07.07.2026