Қўмита хабарига кўра, 2022 йилнинг 1 июль ҳолатига республикада жами 51 708 та янги корхона ва ташкилотлар ташкил этилди.
Йиллар кесимида янги корхона ва ташкилотлар сони қуйидагича:
- 2017 йил январь-июнь ойлари – 25 009 та;
- 2018 йил январь-июнь ойлари – 29 385 та;
- 2019 йил январь-июнь ойлари – 56 127 та;
- 2020 йил январь-июнь ойлари – 47 640 та;
- 2021 йил январь-июнь ойлари – 54 693 та;
- 2022 йил январь-июнь ойлари – 51 708 та.
Бундан олдин Ўзбекистонда аёллар бошқарувидаги кичик корхона ва микрофирмалар сони маълум қилинганди.















