Ўзбекистон | 09:49 / 13.07.2022
4380
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Евросиё иқтисодий комиссияси ўртасида ҳамкорликнинг қўшимча йўналишлари рўйхати имзоланди

ИТСВда Ўзбекистон ҳукумати ва ЕИКнинг 2021-2023 йилларга мўлжалланган амалдаги қўшма тадбирлар режасига ҳамкорликнинг қўшимча йўналишлари рўйхати имзоланди.

Фото: Dunyo

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов Евросиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) ҳайъати раиси Михаил Мясникович бошчилигидаги ЕИК делегациясини қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Учрашув чоғида Ўзбекистон кузатувчи давлат мақомида ЕИК билан ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Томонлар ўзаро манфаатли иқтисодий ҳамкорлик, тенг ҳуқуқлилик ва миллий манфаатлар ҳисобга олиниши тамойилларига, Ўзбекистоннинг ЕИК мамлакатлари билан инвестициявий, савдо-иқтисодий, транспорт ва логистика соҳаларида янада яқин ҳамкорлик қилиши учун қўшимча имкониятлар яратиш бўйича қўшма чора-тадбирларни амалга оширишга ўзаро содиқлигини таъкидлади.

Муҳокама якунлари бўйича томонлар Ўзбекистон ҳукумати ва ЕИКнинг 2021-2023 йилларга мўлжалланган амалдаги қўшма тадбирлар режасига ҳамкорликнинг қўшимча йўналишлари рўйхатини имзолади. 

Унда мамлакат тегишли вазирлик ва идораларининг ЕИК тегишли бўлинмалари билан савдо, саноат, божхона ва солиқ маъмуриятчилиги, техник жиҳатдан тартибга солиш, санитария ва фитосанитария стандартлари, энергетика, фармацевтика, меҳнат миграцияси ва бошқа соҳаларда ўзаро ҳамкорлик қилиш чора-тадбирлари кўзда тутилган.

Мавзуга оид