Президент администрацияси раҳбарининг таъкидлашича, компания ютуқлари замирида кўп йиллик илмий изланишлар, иқтидорли муҳандислар меҳнати ҳамда миллий технологияларни ривожлантиришга киритилган инвестициялар турибди.

«Туркиянинг бу борадаги тажрибаси Ўзбекистон учун ҳам муҳим амалий аҳамиятга эга», — деди Саида Мирзиёева.

У, шунингдек, икки мамлакат мутахассислари ўртасида тажриба алмашиш ва қўшма технологик лойиҳаларни амалга ошириш учун имкониятлар мавжудлигини билдирди.

















