Қайд этилишича, 22 та корхонада ишлар вақтинча тўхтатиб қўйилган. 1 521 та инженер-техник ва раҳбар ходимларга 1 млрд 186 млн 598 000 сўм миқдорида жарималар қўлланилган.
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси назорати остидаги корхона ва ташкилотларда умумий 42 та бахтсиз ҳодиса содир бўлиб, булардан 13 таси ўлим билан тугади.
Ҳудудлардаги мавжуд жами 143 та маданият ва истироҳат боғида ўрнатилган 1879 та аттракцион кўздан кечирилган ва улардан хавфсиз фойдаланиш талабларига риоя этиш ҳолати ўрганиб чиқилган.
Маълум қилинишича, 574 та аттракцион фаолияти вақтинчалик тўхтатилган.











