Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 09:44 / 15.07.2022
10331
2 дақиқада ўқилади
Оилавий боғчаларга 3 ёшга тўлмаган болаларни ҳам қабул қилишга рухсат берилди
Фото: Kun.uz
“Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
2022 йил 1 сентябрдан оилавий нодавлат боғчаларда:
қатнаётган ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар фарзандлари ва махсус контингентлар сони тарбияланувчилар сони 70 фоизидан кам бўлганда, етмаган қисмига бошқа оилалар болаларини қабул қилишга рухсат этилади;
- тарбиячи ва тарбиячи-ёрдамчи лавозимлари учун 4,5 тагача штат бирлигини ажратишга рухсат этилади;
- тарбиячи ва тарбиячи-ёрдамчиларга бюджетдан иш ҳақини қоплаш учун субсидия тўғридан тўғри ушбу ходимлар пластик картасига ўтказиб берилади.
Давлат-хусусий шериклик асосида фаолият юритаётган боғчаларда, оилавий боғчаларда:
- бюджетдан тўланадиган субсидия ва компенсацияларни ҳисоблашда 3 ёш ва ундан катта ёшдаги, лекин 7 йил 8 ойдан катта бўлмаган ёшдаги тарбияланувчилар ҳисобга олинади;
- ота-оналар тўлови миқдорини мустақил равишда белгилаб 3 ёшга тўлмаган болаларни ҳам қабул қилишга рухсат этилади;
- табиий газ учун компенсация марказлашган табиий газ таъминоти бўлмаган, лекин иситишнинг бошқа турларидан фойдаланаётган ДХШ асосидаги ва нодавлат боғчаларга ҳам тўланади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
18:08 / 09.06.2026
Истанбулда ўзбекистонлик 6 ёшли бола трамвай остида қолиб, вафот этди
22:35 / 17.05.2026
Хитойда 11-қаватдан қулаган бола тирик қолди
15:26 / 05.05.2026
“Ҳожатхона излаб, трансформаторга кириб қолган” – Мингбулоқда ток урган бола қўлларидан айрилди
09:12 / 20.04.2026