Украина ғарб банкларини Россия билан алоқалари учун судга бермоқчи
Украина ҳукумати JPMorgan ва HSBC’дан Россия нефти билан савдо қилувчи компаниялар билан алоқаларни тўхтатишни талаб қилди, деб ёзади Financial Times. Киев уларни ҳарбий жиноятларда айблаб, Украинанинг тикланишида иштирок этмаслигига ваъда берди.
Украина ҳукумати кредиторларни уруш жиноятларида айблаб, АҚШ ва Европа банкларини Россия нефти билан савдо қилувчи компаниялар билан алоқаларни узишга чақирди. Бу ҳақда 15 июль, жума куни Financial Times нашри хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, президент Володимир Зеленскийнинг иқтисодий маслаҳатчиси Олег Устенко шу ҳафта Американинг JPMorgan Chase банки раҳбари Жейми Даймон ва Британиянинг HSBC Holdings бош директори Ноэл Куинга хат ёзиб, Россия билан алоқадор компанияларни молиялаштиришни тўхтатишни сўраган. У уларни Россия давлат энергетика концернлари - «Газпром» ва «Роснефт»даги улушларини сотишга чақирди.
АҚШнинг Citigroup ва Франциянинг Crédit Agricole компанияларига ҳам келиб тушган мактубларда Устенко банкларни Россия нефтини етказиб берувчи компанияларга кредитлар бериб, Украинадаги урушни «узайтиришда» айблаган ва ташкилотларнинг Украинани қайта қуришда иштирок этишига рухсат берилмаслиги ҳақида огоҳлантирган.
Зеленскийнинг маслаҳатчиси FT’га берган интервьюсида Адлия вазирлиги уруш тугагандан сўнг банкларга қарши Халқаро жиноий судга (ХЖС) даъво аризаси билан чиқиш ниятида эканлигини айтди. Унга кўра, Украина хавфсизлик хизматлари Россия нефть ва газ саноатини молия институтлари томонидан қўллаб-қувватланаётгани ҳақида маълумот йиғмоқда.
«Менинг фикримча, улар (банклар) уруш жиноятларини содир этишмоқда, чунки улар бу йўл билан Путин режимига ёрдам беряпти ва бу режимни қўллаб-қувватлаяпти», - деди Устенко. Унга кўра, Россиянинг нефть ва газ даромадлари қурол-яроғ сотиб олишга сарфланиб, Украинага қарши урушда фойдаланилмоқда. Украинага қарши. FT таъкидлашича, ХЖС ҳукуматлар ёки корпорацияларга нисбатан суриштирув ўтказа олмайди, лекин у ерда ишлайдиган жисмоний шахсларни судга тортиши мумкин.
JPMorgan газета сўровига жавобан, ғарб санкцияларини қўллашда фаол роль ўйнаганини билдирди. Citigroup ва Credit Agricole Россияда фаолиятни қисқартириш ҳақидаги баёнотларини такрорлади, HSBC изоҳ беришдан бош тортди.
Мавзуга оид
22:34
Россия–Украина уруши тугайдими? Путин нимани хоҳлайди?
20:22
Фронтдаги вазият: Россия ва КХДР қўшинлари Курск областида юришнинг янги тўлқинини амалга оширмоқда
20:16
WP: Байден Путинга «хайрлашув зарбаси» — Россия энергетикасига қарши санкциялар тайёрламоқда
20:13