09:22 / 17.07.2022
17738

Роберт Левандовски «Барселона» ҳужумчисига айланди

«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски Бундеслигадан Ла Лигага кўчиб ўтди.

Фото: Getty Images

«Бавария» клуби расмий сайти польшалик 33 ёшли форвард трансфери бўйича Каталония клуби билан келишувга эришганини расман эълон қилди. Роберт «Барса» билан 2025 йилга қадар шартнома имзолайди.

«Барселона» Левандовски трансфери учун Мюнхен клубига 45 миллион евро ва яна 5 млн еврони бонус сифатида тўлаши кутилмоқда.

Левандовски Мюнхен клуби сафига 2014 йилда қўшилиб, «Бавария»да 8 йил давомида тўп сурди. У жамоада 8 карра Бундеслига ғолиби, 3 карра Германия кубоги соҳиби ва 5 марта Германия Суперкубогида зафар қучди. 2019/20 йилги мавсумда эса ЕЧЛ соҳиби бўлди. Шунингдек, Роберт сўнгги 5 йил давомида Бундеслиганинг энг яхши тўпурарига айланди.

Маълумот учун, 33 ёшли польшалик форвард «Бавария»даги 8 йиллик фаолияти давомида жами 375 ўйинда 344та гол ва 72та ассистга муаллифлик қилган.

Top