Ўзбекистон | 11:20 / 18.07.2022
10063
1 дақиқада ўқилади

ЕХҲТ миссияси Ўзбекистондаги референдумни кузатиш заруриятини баҳолайди

ДИИҲБ миссияси хулосалари асосида ЕХҲТ бўлажак республика референдумини кузатишнинг мақсадга мувофиқлиги, формати, давомийлиги ва кузатувчилар таркиби тўғрисида қарор қабул қилади.

19-22 июль кунлари “Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги конституциявий қонун лойиҳаси бўйича бўлажак республика референдуми муносабати билан ЕХҲТ ДИИҲБ эҳтиёжларни баҳолаш миссияси экспертлари ташрифи кутилмоқда.

Марказий сайлов комиссияси хабарига кўра, эҳтиёжларни баҳолаш миссияси ташрифидан кўзланган мақсад референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ишларни ташкил этиш билан танишиш, референдум тўғрисидаги миллий қонунчиликнинг умумэътироф этилган халқаро стандартларга мувофиқлигини таҳлил қилишдан иборат.

ДИИҲБ миссияси хулосалари асосида ЕХҲТ бўлажак республика референдумини кузатишнинг мақсадга мувофиқлиги, формати, давомийлиги ва кузатувчилар таркиби тўғрисида қарор қабул қилади.

Ташриф давомида миссия мутахассислари Марказий сайлов комиссияси раиси, қатор вазирлик ва идоралар, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашади.

Мавзуга оид