Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент метроси айрим йўналишларида поездлар ҳаракати тезлигига вақтинча чеклов жорий этилади
Метрополитен ерусти ҳалқа йўли ва Сергели йўли участкаларида ҳаво ҳарорати кўтарилиши кузатилган вақтларда поездлар ҳаракати тезлигига вақтинча чеклов жорий этилади.
Гидрометеорология маркази маълумотига кўра, Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрондан иссиқ ҳаво оқими кириб келиши кучаяди. Об-ҳаво ҳарорати кундузи 47 даража иссиққа кўтарилиши кутилмоқда.
Тошкент шаҳрида ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиши сабаб ерусти темирйўллари ва уларнинг пўлат қисмлари ҳарорати жуда юқори бўлиб, 70 даража иссиққа етиши мумкин.
“Тошкент метрополитени” хабарига кўра, темирйўллардан фойдаланиш қоидаларига кўра рельслар ҳарорати 55 даража иссиқдан ошганда поездлар ҳаракати тезлиги пасайтирилиши, рельслар ҳарорати 60 даража иссиқ бўлганда поездлар ҳаракати тезлиги 40 км/соатдан, 65 даража иссиқда – 25 км/соатдан ошмаслиги, 70 даража иссиқда эса поездлар ҳаракати тақиқланиши белгиланган.
Билдирилишича, поездлар ҳаракати ва йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида метрополитен ерусти ҳалқа йўли ва Сергели йўли участкаларида ҳаво ҳарорати кўтарилиши кузатилган вақтларда поездлар ҳаракати тезлигига вақтинча чеклов жорий этилади.
Мавзуга оид
11:55 / 04.06.2026
Чипта етишмовчилиги ва вагонлардаги санитар ҳолат – транспорт вазири темирйўлдаги муаммолар ҳақида
14:15 / 01.04.2026
Ўзбекистонда поезд ташувчи айби билан кечикса, йўловчиларга компенсация тўланади
18:27 / 31.03.2026
Узоқни яқин қилувчи темир от – нега дунёнинг турли ҳудудларида темирйўллар ҳар хил ўлчамда қурилган?
09:06 / 30.03.2026