«Шаҳар атрофида йўловчи ташиш» МЧЖ матбуот хизмати хабарига кўра, метро билан интеграциялашган «Чоштепа» темирйўл бекатини 2026 йил 23 октябрдан фойдаланишга топшириш белгиланган.
Ушбу транспорт алмашинуви йўловчиларнинг манзилга етиб бориш вақтини тежаш, сафарларни қулай режалаштириш ва шаҳар транспортидан самарали фойдаланиш имконини кенгайтиришга қаратилган.
Поездларнинг ҳаракат жадвали билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

















