11:00 / 22.07.2022
3933

UZTELECOM янги абонентлари учун уланишда фойдали бонусларни ўз ичига олган “Ёзги таклиф” акциялар тўпламини таклиф этмоқда

Фото: UZTELECOM

UZTELECOM'дан чегирмалар мавсуми давом этмоқда! Уланинг ва бонусларингизни олишга шошилинг.

Ёз қизғин паллада! Бу эса биз энг муҳим дақиқаларни қўлдан бой бермасдан, ушбу мавсумнинг барча лаззатларидан баҳраманд бўлишда давом этаётганимизни англатади.

UZTELECOMдан “Ёзги таклиф” – бу 3 та фойдали акция бўлиб, улар ёрдамида мобиль телефонингиз орқали мулоқот қилиш янада фойдали ва қулайроқ бўлади. Бонус гигабайтлар, ойлик абонент тўловларга чегирмалар ва албатта, ОЛТИН рақамлар учун акция – бу ёзда сиз мобиль алоқа учун уч баробар фойда оласиз. Эслатиб ўтамиз, “Ёзги таклиф” 2022 йил 31 июлгача амал қилади.

Milliy 10 ва Milliy 15 тариф режалари бўйича GSM стандарти тармоғига уланганда, ҳар бир янги абонент бонус тарзда – 1 ГБ мобиль интернетга эга бўлади. Акция жисмоний шахслар учун амал қилади ва тариф режаси учун абонент тўлови тўлаганда, бонус тўплами фаоллашуви автоматик равишда амалга оширилади. Бонусли тўплам фаоллаштирилгандан сўнг 5 кун давомида амал қилади. 

Бундан ташқари, янги абонентлар учун танланган тариф режанинг абонент тўловига 22% чегирма тақдим этилади. Чегирма уланган пайтдан бошлаб кейинги 3 ой давомида амал қилади.

Шундай қилиб, 20 Гб мобил трафик, Ўзбекистон бўйича чексиз дақиқа ва 5 000 СМС тақдим этувчи Milliy 70 тарифига уланишда абонент тўлови стандарт тўлов 70 000 сўм ўрнига 54 600 сўмни ташкил қилади.

Акция GSM ва CDMA стандартининг жисмоний ва юридик шахс абонентлари учун қуйидаги тариф режаларида амал қилади:

– GSM стандартининг тармоғида – Milliy 40, Milliy 50, Milliy 70, Milliy 100, Milliy VIP, Milliy Biznes 40, Milliy Biznes 55, Milliy Biznes 75, Biznes Royal.

– CDMA стандартининг тармоғида – Оптимал, Ажойиб.

Нафақат чиройли, балки эслаб қолиш осон бўлган рақамларни ёқтирувчилар учун эса UZTELECOM чиройли комбинациясига эга рақамларга 75% лик катта чегирмани эълон қилади.

UZTELECOM Миллий операторингиз тақдим этаётган юқори сифатли алоқа ва юқори тезликдаги мобиль интернет оламининг қулай имкониятидан фойдаланинг.

Акция шартлари ҳақида батафсил маълумот учун ҳавола.

UZTELECOM - Миллий оператор

Реклама

Top